Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2017 21:02 Чоп этиш версияси

Самарқандда муддатли ҳарбий хизматчилар қасамёд қабул қилди

Самарқандда муддатли ҳарбий хизматчилар қасамёд қабул қилди Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига кўра Самарқандда муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбий қасамёд қабул қилди.

– Ҳарбий хизматни ўташ, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчидир, – дейди оддий аскар Санжоб Бўрихонов. – Мен ҳам бу кунни болалигимдан орзу қилганман. Ҳарбий қасамёдимга содиқ қолиб, шарафли бурчни муносиб ўтаб, келгусида ҳам ҳаётимни мудофаа қўрғонимизни мустаҳкамлашга бағишламоқчиман.

Маросимда иштирок этган ота-оналар фарзандларининг юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек муқаддас ишни ҳаётининг мазмуни, деб билаётганидан фахрланишини таъкидлади.

– Ватан ҳимоячисининг онаси бўлиш катта бахт экан, – дейди бекободлик Моҳигул Расулова. – Буни ўғлимни ҳарбийлар сафида кўриб англадим. Нима учун аскар оналари кўзига ёш олишини ҳам тушундим. Қалбингдаги чексиз ғурур, ифтихордан ўзингга сиғмай қоларкансан киши.

Ҳарбий оркестр ва таниқли хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
3 659






Все о погоде - Pogoda.uz