ЎзА Ўзбек

27.04.2020 Чоп этиш версияси

Эл бошига иш тушганда

Эл бошига иш тушганда

Намаганда барпо этилаётган 1 гектарлик иссиқхона комплекси 100 нафар ёш оилага берилади

Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва иссиқхоналар ташкил этиш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш амалиёти Наманган туманида ҳам жорий этилмоқда.

Аҳолининг кам таъминланган қатламини ҳимоя қилиш мақсадида туманнинг “Оқ ер” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фойдаланиш майдони 1 гектар бўлган иссиқхона комплекси барпо этилмоқда.

Мазкур иссиқхона 100 нафар ишга эҳтиёжи бўлган ёш оилаларга 1 сотихдан бўлиб берилиши режалаштирилган. Комплекснинг ҳар бир сотих қиймати 5,5 миллиондан ошиқроқ бўлиб, унинг ярми давлат маблағи ҳисобидан беғараз ёрдам сифатида қоплаб берилади. Қолган қисми учун имтиёзли кредит расмийлаштирилади.

photo_2020-04-27_11-33-12.jpg

photo_2020-04-27_11-33-11.jpg

1 297
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА