ЎзА Ўзбек

27.04.2020 Чоп этиш версияси

Эл бошига иш тушганда

Эл бошига иш тушганда

Топшириқлар ижроси – амалда

Муҳтарам юртбошимиз раислигида 22 апрел куни ўтказилган аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш масалалари бўйича видеослектор йиғилишида берилган топшириқларнинг Навоий вилояти Конимех туманида бажарилишини ўрганиб чиқдик.

Туманда бу борада муайян ишлар амалга оширилган. Туманда йил бошида ишсизлик даражаси 1 минг 296 нафарни ташкил этган бўлса, бугунги кунги кунга келиб бу кўрсаткич 2 минг 865 тага етган. Ҳозирги кунда туманда ишсиз қолган ва эҳтиёжманд аҳоли рўйхати шакллантирилиб, улардан карантиндан олдин ҳам ишсиз бўлган ва кунлик даромад асосида яшаб келган фуқароларни фаол меҳнат орқали иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Мавжуд ишсизлардан 545 нафари жамоат ишларига жалб қилинган бўлса, 250 нафар ёшлар янгидан ташкил этилган 5 та коорпорацияларга ишга жойлаштирилган. Жорий йилда туманда 11 та янги лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган ва унга 66 нафар ишсиз жалб этилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда ушбу коорпарация ерларида иш қизғин бормоқда. Ҳозиргача сабзи, булғор қалампири, помидор каби мева-савзовотлар экилган бўлса, бугун эрта пиёз, қовун-тарвуз каби экинларни экишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Бундан ташқари, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги ишсиз ва эҳтиёжманд оилалардан 100 нафарига 22 миллион 300 минг сўмлик уруғлик ва кўчатлар олиб берилган. Томорқаси бор-у, лекин сув муаммоси мавжуд 20 та оилага 2 миллион 230 минг сўм маблағ ажратилиб, қудуқ қазилиб, сув чиқарилган.

Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатди-ки, Конимех туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар самарали равишда амалга оширилаётганлиги, бутун жаҳонни қамраб олган пандемия даврида аҳолининг давлатимиз олиб бораётган сиёсатини қўллаб-қувватлаб, фақат саховат ва кўмакка қараб қолмасдан, бор имконият ва яратилаётган шароитлардан фойдаланиб, қийинчиликларни бирга енгиб ўтиш йўлида бирдамлик билан иш олиб бораётганлигини кўрсатади.

Акшагул ТУЛЕГЕНОВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси

1 400
ЎзА