ЎзА Ўзбек

27.04.2020 Чоп этиш версияси

Эл бошига иш тушганда

Эл бошига иш тушганда

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Шуҳрат Алиев Ғиждувон туманидаги “Сармижон” йўл патрул хизмати масканида бўлди.

Карантин қоидаларига амал қилиниши билан танишаркан сектор раҳбари Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, экспортёр ва инвесторларнинг ЙПХ масканидан тўсиқсиз эркин ҳаракатланишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди. Бухоро шаҳар С.Айний маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари” улгуржи бозорида бўлган раҳбарлар бу ерда тадбиркорлар ва бозор маъмурияти томонидан карантин тадбирларига риоя этилиши аҳволи билан танишди.

Ўрганишлар давомида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Вилоят 3-сектори ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Ғиждувон тумани марказига кириш жойида ташкил этилган карантин постида хизмат олиб бораётган ходимлар билан йўриқнома ўтказилди.

Мақсадсиз ва стикерсиз ҳаракатланиб юрган автотранспорт воситаларига эътиборли бўлиш, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда хизматни ўташ, аввало хавфсизлиги ва саломатликни асраш бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Тумандаги Барака маҳалла фуқаролар йиғини Янгиер қишлоғида 14 нафар тадбиркорлар иштирокида кўчма савдо ярмаркаси ҳамда кўчма ижтимоий дорихона ташкил этилган. Аҳолига арзон нархларда озиқ–овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари сотилиши таъминланган. Вилоят 3-сектор раҳбари ташаббуси билан туман Газ таъминоти корхонаси томонидан Барака МФЙ Янгиер қишлоғида мавжуд 1 та газ маромлаш пункти (ГМП) кўрикдан ўтказилди. Техник хизмат кўрсатилиши таъминланди.

Шу қишлоқда яшовчи аҳолига 2 та махсус сув ташувчи автомашинада тоза ичимлик суви етказилди. Барака МФЙ Янгиер қишлоғидаги 2 километрлик ички йўллар жорий таъмирланди.

Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Оқ олтин” қишлоқ врачлик пункти патронаж ходимлари билан ҳамкорликда Янгиер қишлоғида яшовчи фуқаро Х.Йўлдошева ва Т.Собироваларга тиббий муолажа кўрсатилди. Тиббий ходимларга ушбу фуқароларни келгусида тиббий назоратга олиш, соғлиғини мунтазам кузатиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Карантин даврида доимий даромадини йўқотган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Янгиер қишлоғи ҳудудида жойлашган, “Серҳосил Табаррук замини” фермер хўжалигига тегишли дала майдонларидан 9 та оиланинг ҳар бирига 10 сотихдан жами 90 сотих ер озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун ажратиб берилди.

Шунингдек, 3-сектор раҳбари бошчилигидаги масъуллар тумандаги Барака МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро Б.Қудратовга тегишли “Ғиждувон Зарангари қурилиш” ихтисослашган қурилиш таъмирлаш ташкилоти фаолияти билан танишди. Корхонада ишловчи ишчи-хизматчиларнинг карантин тартибига риоя этган ҳолда меҳнат қилишлари ўрганилди. Таъкидлаш лозим, мазкур корхона кенг тармоқли бўлиб, бу ерда йирик шохли қорамол ва туяқуш боқиш фаолияти йўлга қўйилган.

Барака МФЙ ҳудудида фаолият кўрсатаётган фуқаро З.Бафоев раҳбарлигидаги “Ғиждувон техстрой прогресс плюс” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишган масъуллар бу ерда ҳам карантин тартибларига риоя қилиниши, ишчиларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ички ишлар органлари ҳисобида турган, ижтимоий кўмакка муҳтож ва доимий даромад манбаига эга бўлмаган шахсларнинг оиласидан хабар олинди.

Жумладан, шу қишлоқда яшовчи муқаддам судланган Ғ.О, бугунги кунда турмуш ўртоғи озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган О.Ю, худди шундай айни вақтда турмуш ўртоғи жазони ўташ жойларида бўлган Р.Н.ларга зарур бўлган биринчи навбатдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

2 916
Зариф Комилов, ЎзА