ЎзА Ўзбек

27.04.2020 Чоп этиш версияси

ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА

ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА

Намангандаги экспортчи корхона фаолиятини барқарор давом эттирмоқда

Наманган туманидаги “Бестфайбер” масъулияти чекланган жамияти пластик идиш чиқиндисидан сунъий тола – синтефон ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона карантин қоидаларига амал қилган ҳолда пандемия даврида ҳам барқарор фаолият олиб бормоқда. 

Корхонанинг бир ойлик қайта ишлаш қуввати 300 тонна бўлиб, бу жараён ойига 330 минг долларлик маҳсулот тайёрлаш имконини бермоқда. 

Айни пайтда бу ерда 45 нафар киши иш билан банд. Карантин даврида ишчилар белгиланган тиббий тавсияларга қатъий амал қилган ҳолда меҳнат фаолиятини давом эттириши учун зарур барча шароит яратилган. 
  
Тожикистон ва Қирғизистонга ўз маҳсулотини экспорт қилишни узлуксиз давом эттираётган корхона, эндиликда Россия, Беларусь ва Қозоғистон давлатларига ҳам синтефон етказиб беради. 

photo_2020-04-27_10-53-18.jpg

1 588
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА