Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.01.2018 18:45 Чоп этиш версияси

Экстремистик кучлар ислом дини ниқоби остида қуръон оятларини бузиб талқин қилмоқда

Ички ишлар вазирлигида ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси томонидан ўтказилган йиғилишда Қуръони каримнинг баъзи оятлари тафсири тушунтирилиб, хусусан, террорчи ва экстремистик кучлар ислом дини ниқоби остида Қуръон оятларини бузиб талқин қилиш орқали, ўз манфаатлари йўлида фуқароларни бузуқ эътиқодга эргаштираётганликлари айтилди.

Хусусан, “Ҳизбут-таҳрир” диний экстремистик ташкилот томонидан Қуръони каримнинг “Оли Имрон” сураси, 103-ояти нотўғри талқин қилиниб, фуқаролар томонидан оқимга эргашиш, жиноят содир этиш ҳолатлари содир бўлганлиги мисол сифатида келтирилди.

Ҳозирда нотўғри оқим ва йўналишларга кириб кетувчи, тўғри йўлдан алданувчи фуқаролар асосан мигрантлар орасида содир бўлаётганлиги қайд этилди.

Бу борада диний вакиллар билан биргаликда профилактик суҳбатларни узоқ муддат чет элга чиқиб келган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар ўртасида ташкил қилиш ҳамда фуқароларга асл ислом дини моҳиятини тушунтиришда диний уламоларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларини кўпайтириш зарур. 

Нурулло Насриев, ЎзА
10 169