ЎзА Ўзбек

27.04.2020 Чоп этиш версияси

Экспортчи тадбиркор ва ишбилармонлар учун яна бир қулайлик

Экспортчи тадбиркор ва ишбилармонлар учун яна бир қулайлик

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Афғонистоннинг Ҳайратон станциясига тезюрар юк поездларининг мунтазам қатновини йўлга қўйди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.

Ушбу юк поездлари Тошкентда шакллантирилади ва йўл-йўлакай ҳудудларда ҳозирланган экспорт юки ортилган вагонларни манзилга элтади.

Авваллари Тошкентдан Афғонистонга жўнатилган вагон 5-6 кун ичида етказиб берилган бўлса, эндиликда юклар тезюрар поездларда 2 кунда боради.

Қатнов ҳафтасига 3 маротаба амалга оширилади. Ўз навбатида, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ барча турдаги юкларни мослаштирилган вагонларда ташиш хизматини тақдим этади.

Бунинг учун тадбиркорлар тўловларни исталган усулда амалга ошириши мумкин.

1 516
ЎзА