Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.06.2018 20:18 Чоп этиш версияси

Экспорт салоҳияти янада ошади

Экспорт салоҳияти янада ошади
«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятининг мажлислар залида Тошкент шаҳри учун белгиланган экспорт прогноз кўрсаткичларни таъминлаш ва экспортни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Э.Тожиев, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев ва бошқалар мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, экспорт салоҳиятини оширишда мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Шу йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда экспорт-импорт масалалари ҳам танқидий таҳлил этилган эди.

– Давлатимиз томонидан экспортёр корхоналар фаолиятини такомиллаштириш ва уларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш чоралари кўрилмоқда, – дейди «Самарқанд Гарден Пласт» қўшма корхонаси бош директор ўринбосари А.Сатторов. – Корхонамиз тасарруфида 1000 гектар боғ ҳосилга кирган. 700 гектарига экилган ниҳоллар 3 йилда мева беради. Яқин кунлар ичида 110 тонна гилосни Жанубий Кореяга экспорт қилмоқчимиз. Маҳсулотларимизни четга экспорт қилишда вилоят ва туман ҳокимлиги яқиндан кўмак бераётганидан мамнунмиз.

Йиғилишда «Шароф Рашидов экспорт» масъулияти чекланган жамияти бош иш юритувчиси А.Ибрагимов, «Идеал интер бизнес» фирмаси раҳбари ёрдамчиси Г.Халилова сингари ишбилармонлар бу тизимда учраётган муаммолар хусусида тўхталиб ўтишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.Отажонов сўзга чиқди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
8 809