ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

Экспорт режаси ортиғи билан бажарилди

Экспорт режаси ортиғи билан бажарилди
Коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда карантин ҳолати бўлишига қарамасдан иқтисодиётнинг асосий қисми бўлган экспорт фаолияти тўхтаб қолгани йўқ. 

Хусусан, Тошкент вилояти экспортёр корхоналари жорий йилда жами 603,3 миллион доллар, биринчи чоракда эса 113,8 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирган эди. Маълумотларга кўра, ҳозиргача 277 саноат ва 88 қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан 114,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, белгиланган режа 100 фоизга бажарилган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 130 фоизга ортиқ ёки 30 миллион долларга кўп деганидир. Шунингдек, биринчи чорак режаси 110 фоизга бажарилиши режалаштирилмоқда. 



894
А.Мусаев, ЎзА