Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.04.2017 19:31 Чоп этиш версияси

Экология – болалар нигоҳида

Экология – болалар нигоҳида Навоийда “Экология – болалар нигоҳида” экофестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 200 га яқин ўғил-қиз тасвирий санъат, мультимедиа, чиқиндилардан оқилона фойдаланиш ва фото йўналишидаги ижодий ишлари билан қатнашди.

Маржона Қаҳҳорова, Машҳура Тоҳирова, Шоҳжаҳон Шавкатов ва Асал Зиёдуллаева экофестивалнинг мамлакат босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Фестиваль доирасида ташкил этилган кўргазмада ўқувчи-ёшларнинг табиат манзаралари, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид ижод намуналари намойиш этилди.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
2 912






Все о погоде - Pogoda.uz