ЎзА Ўзбек

24.07.2018 10:28 Чоп этиш версияси

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори махсус тайёргарликдан ўтади

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори махсус тайёргарликдан ўтади
Фуқаролар экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш учун махсус тайёргарлик курсларига бепул қабул қилинади.

Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, номзодлар экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш учун махсус тайёргарликдан ўтишлари лозим бўлиб, фуқаролар экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш учун махсус тайёргарлик курсларига бепул қабул қилинади. 

Бунинг учун яшаш жойидаги фуқаролар йиғинларининг экология комиссиясига ёки экология соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотига ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Номзод маъқулланган тақдирда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига номзодни махсус тайёргарлик курсларига юбориш тўғрисида расмий хат киритилади.

Махсус тайёргарлик курсларидан муваффақиятли ўтган номзодларга экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси берилишига асос бўладиган сертификат берилади.

ЎзА
4 639