Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2017 17:46 Чоп этиш версияси

Экологик муаммоларни бартараф этишда маҳаллаларнинг вазифалари

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 19-мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан “Экологик муаммоларни бартараф этишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни” мавзуида тадбир ўтказилди.

Тошкент шаҳридаги Яшнобод тумани Ўрта масжид маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган корхоналарнинг атроф-муҳитга таъсири олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуни талабларининг ижроси юзасидан мутасадди ташкилотлар вакилларининг ахбороти тингланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вакиллари, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида экологик хавфсизликни таъминлашнинг тизимли ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари яратилгани таъкидланди. Иқтисодиёт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш борасидаги муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинишини таъминловчи ҳамда қонунчиликнинг кўпгина тармоқлари ўртасидаги боғловчи бўғин сифатида экологик қонунчиликка алоҳида эътибор қаратилаётир.

Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ижтимоий аҳамиятга молик давлат дастурларини рўёбга чиқаришда фаол иштирок этмоқда. Тадбирда маҳалла ҳудудида фаолият олиб бораётган корхоналарнинг атроф-муҳитга салбий таъсири олдини олиш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилиб, мавжуд экологик масалалар муҳокама қилинди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
4 205






Все о погоде - Pogoda.uz