ЎзА Ўзбек

03.06.2020 Чоп этиш версияси

Экин экилмаган, қаровсиз томорқалар йўқ

Экин экилмаган, қаровсиз томорқалар йўқ

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг масъул ходимлари пандемия даврида томорқа ер эгалари ва деҳқонларнинг фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида учрашувлар ўтказди.

Мутасаддилар маҳаллий шароитга мос эртаки экин турларини экиш бўйича маҳалла фаоллари билан фикр алмашди.

“Гужумли” МФЙ раиси Ж.Абдурасулованинг айтишича, маҳаллада 770 хонадон бўлиб, кўпчилигининг томорқаси картошка экишга мослашган. Улар экин майдонидан камида икки маротаба ҳосил олишни ўзларига мақсад қилган. Бундан ташқари, маҳаллада иссиқхоналар ҳам ташкил этилган бўлиб, турли полиз экинлари етиштирилмоқда. Қувонарлиси, экин экилмаган, қаровсиз томорқалар йўқ. Деҳқонлар далада жавлон уриб меҳнат қилмоқда.

photo_2020-06-03_11-26-51.jpg

Маҳаллий аҳоли билан суҳбатда мутасаддилар иссиқхоналарни кучли шамолга чидамли, мустаҳкам қилиш лозимлиги, томорқадан камида уч-тўрт маротаба ҳосил олиш ва мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, кенгаш хузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ихчам иссиқхоналар ва 20-30 тоннали сиғимга эга бўлган совутгичлар қуришга имтиёзли кредитлар берилиши бўйича маълум қилинди.

Кенгаш масъул ходимларининг томорқа ер эгалари ва деҳқонлар билан учрашувлари давом этмоқда.

photo_2020-06-03_11-26-56.jpg

Ж.ГАЛАЕВ,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши етакчи мутахассиси.

2 693
ЎзА