ЎзА Ўзбек

09.11.2019 Чоп этиш версияси

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ташкил этилган савдолар натижаси

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ташкил этилган савдолар натижаси


2019 йилнинг 4-8 ноябрь кунлари “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган электрон онлайн-аукционларда 336 та мол-мулк сотилди.

1.jpg

2019 йил 8 ноябрь ҳолатига кўра электрон савдо майдончасида жами 6 мингдан ортиқ мол-мулклар мавжуд бўлиб, аукцион савдоларида иштирок этишни истаган фуқаролар аукцион савдоларида иштирок этишлари мумкин.

2.jpg

Онланй-аукционда ҳамма қатнашиши мумкинми?

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкни сотиб олиш, ижарага олишдан ташқари, ўз мол-мулкини сотувга қўйиши ҳам мумкин.

Онлайн-аукцион иштирокчисига айланиш тартиби жуда осон, бунинг учун www.e-auksion.uz сайтига ташриф буюринг ва рўйхатдан ўтинг. Ўзингизни қизиқтирган объектни (ЛОТ) танланг ва ариза беринг. Сўнг, тўловларни банк орқали ва электрон тўлов тизимлари (Payme, Click ва бошқ.) орқали амалга ошириб, реал вақт режимида онлайн-аукционда иштирок этинг.

Тадбиркор ва инвесторлар учун ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати


1 122
ЎзА