ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ташкил этилган савдолар натижаси

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ташкил этилган савдолар натижаси


2019 йилнинг 25-29 ноябрь кунлари “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган электрон онлайн-аукционларда 156 та мол-мулк сотилди.

1-диаграмма.
df321173-a9e1-4c5a-a75e-47f11ac2e21e.JPG

2019 йил 30 ноябрь ҳолатига кўра электрон савдо майдончасида жами 6 мингдан ортиқ мол-мулклар мавжуд бўлиб, уларни харид қилишни истаган фуқаролар аукцион савдоларида иштирок этишлари мумкин.

Онлайн-аукционда ҳамма қатнашиши мумкинми?

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкни сотиб олиш, ижарага олишдан ташқари, ўз мол-мулкини сотувга қўйиши ҳам мумкин. 

Онлайн-аукцион иштирокчисига айланиш тартиби жуда осон, бунинг учун www.e-auksion.uz сайтига ташриф буюринг ва рўйхатдан ўтинг. Ўзингизни қизиқтирган объектни (ЛОТ) танланг ва ариза беринг. Сўнг, тўловларни банк орқали ва электрон тўлов тизимлари (Payme, Click ва бошқ.) орқали амалга ошириб, реал вақт режимида онлайн-аукционда иштирок этинг. 

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали ёки расмий канал ва саҳифаларимизни кузатиб боринг!

2-диаграмма.
f7642620-bdce-45e5-aa95-a9437b0a382a.jpg

Телеграм: @onlineauksionuz

“Электрон онлайн-аукционларни 
ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмат


7 265
ЎзА