ЎзА Ўзбек

19.12.2019 Чоп этиш версияси

e-auksion.uz сайтида 50 та 4 сотихли ер участкалари ўртача 1,5 млн. сўмдан сотилди

e-auksion.uz сайтида 50 та 4 сотихли ер участкалари ўртача 1,5 млн. сўмдан сотилди
19 декабрь куни ўтказилган электрон онлайн-аукционларда 160 та лот учун 1076 нафар шахс томонидан иштирок этиш учун ариза келиб тушган. 

Шундан 78 та савдоларда ер участкалари ўйналмоқда. 67 та уй-жой қуриш учун ҳамда 11 та тадбиркорлик фаолияти учун ер участкалари онлайн-аукцион савдоларга чиқарилди. 

Ҳозирги пайтда ҳам ер участкалари учун савдолар қизғин тарзда давом этмоқда.

19 декабрь соат 12:00 ҳолатига кўра, 50 та 4 сотихли ер участкалари учун савдолар ўз якунига етди. Савдоларда ушбу ер майдонлари ўртача 1,5 млн. сўмдан сотилди.

Сизда ҳам ер майдони 4 сотих бўлган ер участкаларини уй-жой қуриш мақсадида арзон нархларда сотиб олиш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти учун савдога чиқарилган жами 11 та ер участкаларидан 9 тасида аукцион савдолари якунланди. Улар иштирокчилар томонидан 1,7 млн. сўмдан 18 млн. сўмгача бўлган нархда сотиб олинди.

17 та уй-жой қуриш ҳамда 2 та тадбиркорлик учун ер участкалари савдолари давом этмоқда.

“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази“ ДУК

8 876
ЎзА