Душанбеда Ўзбекистон – Тожикистон қўшма корхонаси очилди
Корхонада дастлаб маиший чангютгич ва сув иситгичлар ишлаб чиқарилади, келгусида телевизор ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода, Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси, Душанбе шаҳри мэри Рустам Эмомали иштирок этди.
Ҳукумат раҳбарлари ва мамлакат Сенати раиси корхона фаолияти билан танишди.
Икки мамлакат раҳбарлари ташаббуси билан Душанбе шаҳрида 10 миллион доллар эвазига барпо этилган мазкур “Artel Avesto Electronics” ўзбек-тожик қўшма корхонаси замонавий электр техника ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона энг сўнгги халқаро стандартларга жавоб беради.
Корхонада дастлаб маиший чангютгич ва сув иситгичлар ишлаб чиқарилади, келгусида телевизор ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Мазкур корхонанинг ишга туширилиши Давлатларимиз раҳбарлари томонидан икки томонлама муносабатларни янада юксалтириш борасида олиб борилаётган саьй-ҳаракатларнинг амалдаги ифодаси экани шубҳасиз.