ЎзА Ўзбек

27.07.2018 17:02 Чоп этиш версияси

Душанбе-Самарқанд йўналишида авиақатнов очилди. Эртага илк парвоз

Душанбе-Самарқанд йўналишида авиақатнов очилди. Эртага илк парвоз Тожикистон Миллий авиакомпанияси Душанбе-Самарқанд йўналишида янги авиақатновни йўлга қўйди. Илк парвоз жорий йилнинг 28 июль санасида маҳаллий вақт билан 9.00 да Душанбе халқаро аэропортидан «Boeing 737-300» авиалайнерида амалга оширилади.

“Tajik Air” матбуот хизматига асосланиб, бу ҳақда Тожикистоннинг “Ховар" Миллий ахборот агентлиги хабар беради.

Қайд этилишича, парвоз давомийлиги 45 дақиқани ташкил этиб, бир томоннинг авиачипта нархи 684 сомоний ( 565 минг сўм атрофида).

Душанба-Самарқанд йўналишидаги иккинчи авиақатнов 4 август санасида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрель ойида Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилган эди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 136