ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Дунёнинг молиявий энг барқарор футбол клуби эълон қилинди

Дунёнинг молиявий энг барқарор футбол клуби эълон қилинди

Soccerex компанияси таҳлилчилари ҳар бир жамоага бешта кўрсаткич бўйича индекс тақдим этди.

Булар: ўйинчиларнинг трансфер нархи, моддий активлари, пул маблағлари, клуб эгаларининг инвестиция имкониятлари ва қарзи.

Франциянинг ПСЖ клубига 5,318 индекси раво кўрилди ва у рўйхатнинг биринчи поғонасига кўтарилди. Иккинчи ўринни Англиянинг “Манчестер Сити” (5,197) эгаллади. Учинчи ўрин Мюнхеннинг “Бавария” (3,888) клубига насиб этди. Кучли бешталикдан Лондоннинг “Тоттенхэм” (3,441) ва Мадриднинг “Реал” (3,336) клублари ҳам жой олган.

3 597
ЎзА