ЮНEСКО вакилларининг фикрича, бугунги кунда сайёрамизда 6 мингта тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида турибди.

Бу асосан цивилизация туфайли маданиятидан айрилаётган кам сонли миллатлар бўлиб, айримлари ёзувга эга эмас. Масалан, Африка тилларида сўзлашувчи аҳолининг 80 фоизида ёзувлар қабул қилинмаган. Замонавий технологияларнинг ривожланиши туфайли айрим халқлар ўз тилларидан кўра замонавий тиллардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Бугун Интернет тилининг 80 фоизи инглиз тилига тўғри келади. 

Йўқолиб кетиш хавфида бўлган тилларнинг сақлаб қолиш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг асосий мақсади ҳам маданиятлар ва тиллар хилма-хиллигини таъминлашдан иборатдир. Чунки айнан тил туфайли халқ ва элатларнинг маданияти, урф-одатлари сақланиб қолади, сайёрамизда яшаётган халқларнинг ўтмиши ва маданияти ҳурмат қилинади. 

Тилшунослар йўқолиб кетиш арафасида турган тилларни сақлаб қолишнинг имкониятлари ҳозирча қўлдан бой берилмаганини айтишади. Тилларни сақлаб қолиш учун эса, БМТ экспертларининг фикрича, бу тиллардан таълим тизимида кенг фойдаланишни йўлга қўйиш лозим.

Она тилида миллатнинг руҳи ва маънавияти, узоқ асрлик тарихи акс этади. Зеро, маънавий, тарихий ва диний меросимиз юрт фуқаролари учун ўлмас манба, ҳаёт йўлида зарур қўлланма вазифасини ўтайди.

Йўқолиб кетиш хавфи арафасида турган жаҳон тиллари

Бугунги кунда дунёда 6700 та тил мавжуд бўлиб, уларнинг тенг ярми саккизта давлат – Мексика, Индонезия, Камерун, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Россия улушига тўғри келади. Энг кўп тилли мамлакат Ҳиндистонда аҳоли 845 тил ва лаҳжада сўзлашади. Сайёрамизда энг кўп аҳоли сўзлашадиган тил сифатида хитой, инглиз ва испан тиллари тан олинади. Ҳозирги кунда 345 миллион киши инглиз тилини она тили, яна 370 миллион киши эса иккинчи она тили, деб билади. Олимларнинг фикрича, тил яшаб қолиши учун ундан камида бир миллион киши сўзлашиши лозим. Бироқ бундай тиллар дунёда атиги 250 тагина бўлиб, ўзбек тили ҳам уларнинг қаторида турибди.

ЮНEСКО томонидан нашр қилинадиган «Йўқолиб кетиш хавфи арафасида турган жаҳон тиллари атласи»да Европада 50 та, Тинч океани минтақасида 200 та тил йўқолиб кетиш арафасида турибди. Африкадаги 1400 та тилдан 250 таси яқин йилларда, 600 таси келажакда бутунлай йўқолади. АҚШ ҳудудларига европаликлар қадам қўйганида, минтақада минглаб тиллар мавжуд бўлган. 

Айни дамда, Шимолий Америка ҳиндуларнинг камида 150 та тили сақланиб қолган, холос. Лейпсиг университети ходими Балтазар Бикелянинг сўзларига қараганда, Кавказда атиги 3-4 киши сўзлашувчи тиллар ҳам бор. Лейпсигда бўлиб ўтган лингвистларнинг халқаро анжуманида кам сонли халқларнинг тиллари йўқолиб кетишига глобаллашув жараёни айбдор, деган хулосага келинди.

Инсоният тарихида 9000 мингдан ортиқ тиллар йўқ бўлиб кетган. Нафақат босиб олинган ҳудудлардаги халқларнинг тиллари, балки фотиҳларнинг қадимги юнон, оромий, лотин, санскрит, ведий, ассурий, қадимги форс тиллари йўқолиб кетгани тарихдан маълум. Аммо ўлиб ва йўқолиб бораётган тилларни қутқариб қолиш имконияти мавжуд. Мисол тариқасида 1980 йилларда атиги 8 киши сўзлашган Япониянинг Хоккайдо оролидаги айн тили тиклангач, ҳозирда бу тилда бир неча минг киши гаплашмоқда. Икки минг йил давомида ўлик тил саналган иврит тили қайта истеъмолга киритилди. Айни пайтда, иврит тилида 9 миллион киши сўзлашади.

Шуни қайд этиш лозимки, болалар ўз она тилларида ўқишни тўхтатса, таълим олмаса, ўша тил йўқолиб кетиш арафасига келиб қолади.

Ўзбек тилида 50 миллион киши сўзлашади

Ўзбек тилининг тарихий негизлари Олтой тиллар оиласининг туркий тиллар туркумига мансуб. Мутахассисларнинг таъкидича, ўзбeк тили ўз тариxий жараёнида ушбу босқичларни босиб ўтган: 1. Энг қадимги туркий тил ўнинчи асргача мавжуд бўлган; 2. Қадимги туркий тил олтинчи асрдан ўнинчи асргача мавжуд бўлган; 3. Эски туркий тил ўнинчи асрдан ўн тўртинчи асргача қўлланилган; 4. Ўн тўртинчи асрнинг иккинчи ярмидан йигирманчи аср бошларигача эски ўзбeк адабий тили қўлланилган. Мана, қарийб бир аср бўлибдики, муомалада ҳозирги жонли ўзбeк адабий тили қўлланилиб кeлмоқда.

Бугунги кунда ўзбек тилини дунё бўйича 30 миллиондан кўпроқ одам она тили, деб билади; иккинчи тил сифатида биладиганлар ҳисобига бу сон 50 миллионга етади. Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистонда миллионлаб ўзбеклар бор; Қозоғистон, Туркманистон, Россияда ҳам мавжуд; Туркия, Саудия, Покистон, АҚШ, Жанубий Кореядаги диаспораларни қўшсак, қолаверса, ўзбек тилининг Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасига маданий таъсирини инобатга олсак, ўзбек тилида асосий минтақавий тил бўлишга етарли ресурслар мавжудлигини ҳис қиламиз.

Ўзбекистон улкан тил ресурсига эга

Республикамизда ўзбек тили мўъжизакорлигини намоён этиш йўлида яхши ҳаракат бошланган. Хусусан, мумтоз адабиётимизга оид тадқиқотлар кўлами кенгайиб бормоқда. Сўнгги йилларда Алишер Навоийнинг 20 жилдлик мукаммал асарлари тўплами, 5 жилдлик «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» (80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси, фан, техника, санъат, маданият соҳаларига оид атамалар, шева сўзлари, тарихий терминлар), «Ўзбек тилининг имло луғати» чоп этилгани, Халқ таълими вазирлиги томонидан октябрь ойида юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида ўзбек тили ва адабиёти фани бўйича фан ойлиги, мактабларда «Она тилим – фахрим, ғурурим», «Тил – миллат кўзгуси» мавзуларида иншолар танлови ўтказилаётгани, «Ўзбек тилини ўқитиш методикаси», «Она тили таълимида узвийлик», «Нутқ маданиятини ўрганиш», «Тил ва адабиёт ўқитувчиларининг вазифалари», «Ўзбек тили» (мустақил ўрганувчилар учун), «Она тили фанидан плакатлар тўплами», «Ўзбек тили фанидан адабий-маърифий матнлар тўплами», «Нутқ маданияти» каби қатор қўлланмалар яратилгани таълим тизимидаги қувонарли ҳодисадир. 

Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан тайёрланган «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» номли 100 жилдлик мажмуанинг дастлабки 20 жилди босмадан чиқди. Ўз навбатида, бугунги ўқувчиларнинг ёзма саводхонлигини ошириш, мустақил фикрлашга ўргатиш, она тили ва адабиёт фанларида АКТни жорий этиш, тўғри, равон сўзлашни ҳамда чиройли нутқ маданиятини шакллантириш зарур, деган фикрдамиз.

Хўш, улкан ресурсга эга тилимизнинг жаҳондаги халқаро нуфузини ошириш бўйича қандай вазифалар олдимизда турибди. Бизнингча, диаспора ва ирреденталарни маданий қўллаб-қувватлаш, бутун дунёда ўзбек тили ва маданияти ўрганилишини, ўзбек тили кафедралари очилишини молиялаштириш, тилга оид халқаро конференцияларни ташкил этиш, ўзбек мутахассисларининг мобиллигини ошириш, ўзбек тилидаги сифатли, халқаро аҳамиятга контентни кўпайтириш, одамларга ўзбек тилини ўрганишга рағбат бериш, минтақада Ўзбекистон бизнеси қамровини кенгайтириб, ўзбек тилини унинг асосий тилига айлантириш (мисол учун, Жанубий Корея, Россия, Қозоғистондаги қўшма корхоналарнинг ишчиларига ўзбек тилини ўргатиш) фойдали бўлади. Бу ишларни қадамба-қадам рўёбга чиқариш мумкин.

Тилнинг тозалиги сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Лингвист олимларнинг фикрича, яна 20 йилдан сўнг ҳозир муомалада бўлган тилларнинг ўнтасидан биттаси сақланиб қолади. Модомики шундай экан, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишимиз лозим.

Хулоса ўрнида

Ўзбек тили ривожига оид баъзи таклифларимизни келтириб ўтсак: интернетда ўзбекча контентни кескин кўпайтириш (Википедия, Google), ўзбек тилидаги веб-сайтлар, e-кутубхоналар сонини кўпайтириш, сифатини ошириш; миллий кино ва театр, адабиёт ва санъат соҳасида янги руҳдаги асарларни кўпайтириш; тасвирий ойина тасвирлаган кўчаларимиз пештахталаридаги ёзувларни танқидий кўриб чиқиш. 

Маълумки, ҳозирги вақтда Абу Райҳон Беруний номидаги илмий-тадқиқот институти қўлёзмалар фондида ўн минглаб ноёб дурдона манбалар ўрганилмай эгасини кутиб ётибди. Араб, форс тилида ёзилган қўлёзмаларни ўрганиш, китоб ҳолида нашр этиш, уни халқимизга ва жаҳон оммасига, илм-фан аҳлига етказишда етук мутахассислар етишмайди. Биз амалий таклиф сифатида Ўзбекистонда Матншунослик ва манбашунослик институтини очишни таклиф этамиз.

2019 йил 21 октябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига биноан, Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилиб, унинг қошида Атамалар комиссияси фаолиятини бошлагани бу борада ташланган катта қадамлардир. 

Бунинг устига, «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан такомиллаштирган ҳолда янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш таъкидлаб ўтилди. Янги таҳрирдаги Қонун 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган ва 1995 йил 21 декабрда ўзгартириш киритилган қонундан мукаммал бўлиб, ўзбек миллати обрў-нуфузини кўтаришга хизмат қиладиган юксак даражадаги олий ҳужжат бўлади, деб ишонамиз. Ўзбек тили бойлиги жозибадорлиги – миллатнинг обрўси демак. Зеро, тил - миллат кўрки, ор-номуси ва обрўсини билдирадиган маёқдир.

Бахтиёр Омонов, 
Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, сиёсий фанлар доктори,

Зарина Ахтамова, 
Тошкент ахборот технологиялари университети лицейи инглиз тили фани ўқитувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёда неча киши ўзбек тилида сўзлашади ёхуд йўқолиб кетиш хавфи арафасида турган жаҳон тиллари...