ЎзА Ўзбек

19.09.2018 15:57 Чоп этиш версияси

Дунёда ҳар 5 сонияда бир бола вафот этмоқда

Дунёда ҳар 5 сонияда бир бола вафот этмоқда

Ўтган йилда 6,3 миллион бола 15 ёшга тўлмасдан ҳаётдан кўз юмган. Сув, озиқ-овқат ва тиббий хизмат етишмаслигидан ҳар 5 сонияда бир бола ўлим топмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНЕСЕФ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон банки томонидан тайёрланган ҳисоботда маълум қилинган. 

ЮНИСЕФ вакили Лоуренс Ченди ўтган асрнинг охиридан бошлаб болалар ўлимига қарши кураш бўйича улкан ютуқларга эришилганини эслади. 1990 йиллардан бошлаб бу кўрсатгич икки баробар қисқарди, лекин миллионлаб болалар камбағал мамлакатларда туғилгани учун ҳануз вафот этмоқда. Беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг ярми Африка, учдан бир қисми эса Жанубий Осиёга тўғри келади.

Агар бунга қарши зарур чоралар кўрилмаса, 2030 йилларга бориб 56 миллион бола 5 ёшга кирмай ҳаётдан кўз юмуши мумкин. Энг қизиғи уларнинг аксариятининг ҳаётини оддий эмлаш ва акушерлик ёрдами орқали сақлаб қолиш мумкин экан. 

Шифокорларнинг таъкидлашича, безгак, пневмания ва туғруқ пайтидаги асоратлар беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлимига сабабчи бўлар экан. 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ўлимининг асосий сабаби турли жароҳатлар, табиий омиллар орқали содир бўлиши аниқланган. Шунга қарамай БМТ ҳисоботида болалар ўлими йил сайин камайиб бораётгани қайд этилган.

ЎзА
2 089