ЎзА Ўзбек

15.08.2018 17:54 Чоп этиш версияси

Дугонадан “олинган” 5 миллион сўм пул яхшилик келтирмади

Дугонадан “олинган” 5 миллион сўм пул яхшилик келтирмади Аёл кишига нисбатан гумондор ёки жиноятчи деган сўзларни ишлатиш оғир. Лекин бугун аёллар томонидан содир қилинаётган ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бораётгани ташвишли ҳолат.

Хива шаҳрида яшовчи С.Ж. 1989 йилда туғилган. У 2018 йилнинг июль ойида дугоналари билан Хива шаҳридаги кафелардан бирига овқатланишга боради. С.Ж. дастурхон атрофида ўтирган дугонаси А.Г.нинг ҳамёнидаги 50 минг сўмлик бир тахлам пулга кўзи тушди-ю, фикри бузилди. Шундан кейин “қулай фурсат”ни кута бошлайди. Г. ҳамёнини қаровсиз қолдирганидан фойдаланиб, унинг ичида бўлган 5 миллион сўмни ҳеч кимга сездирмасдан ўғирлайди.

Ҳеч нарсадан шубҳа қилмаган А.Г. уйига келгач, ҳамёнидаги пуллари йўқлигини билиб, кафеда бирга овқатланган дугоналарининг барчасидан сўраб суриштирди. Натижа чиқмади.

Шундан сўнг у ички ишлар бўлимига бу ҳақда хабар беради. Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида жиноят “иссиқ изи”да фош этилди. Ашёвий далил ҳисобланган пуллар ўз эгасига тўлалигича қайтарилади.

Дугонасининг пулига кўз олайтирган С.Ж.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Шокиров, ЎзА
6 666