Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 10:35 Чоп этиш версияси

Дубай ва Шаржа шаҳарларига пасайтирилган нархдаги авиабилетлар сотилиши давом этади

Дубай ва Шаржа шаҳарларига пасайтирилган нархдаги авиабилетлар сотилиши давом этади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси тарифлар даражасини пасайтириш акцияси муддатини жорий йил 31 августига қадар узайтирди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ёзги таътил даврида йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида Тошкент-Дубай-Тошкент ва Тошкент-Шаржа-Тошкент йўналишларида тарифлар даражасини пасайтириш акцияси муддатини жорий йил 31 августига қадар узайтирди.

Юқорида кўрсатилган йўналишларда авиабилет нархи 3 миллион 201 минг 319 сўмдан бошланади.

Авиабилетлар сотуви ташувни расмийлаштириш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, авиакомпания шу йилнинг 21 июнидан бошлаб Тошкентдан Дубай – Шаржа ва ортга бажариладиган қатновларга тарифларни пасайтирган эди. Ҳозирги кунда Дубайга қатновлар ҳафтасига беш марта – душанба, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари, Шаржага эса ҳафтасига икки марта – сешанба ва шанба кунлари қулай Boeing 767 ва Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилмоқда.

ЎзА
4 505