ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Дубай компаниялари Наманганда

Дубай компаниялари Наманганда

Бирлашган Араб Амирликларининг инвестиция компаниялари вакиллари ишбилармонлик ташрифи билан Наманганда бўлди.

Вилоят иқтисодиётига инвестиция киритиш таклифи билан келган “Global Investment Fund” компанияси ҳамкори Самир ал-Ҳассан ҳамда “Forsan Al Aqsa Contracting” компанияси раҳбарлари Абдулрауф Сархан ва Ахмад Танбал билан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров учрашди.

Учрашувда вилоятда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, “Namangan City” ишбилармонлар маркази, “Смарт экосити” мажмуаси, “Нанай туристик зонаси” лойиҳалари дубайлик инвесторларда катта қизиқиш уйғотди.

15.jpg

Бирлашган Араб Амирликларидан келган инвесторлар шунингдек, вилоятда қишлоқ хўжалиги ва паррандачилик соҳаларида катта лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўз таклифини билдирди.

Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда турли йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилган.

997
Акрамжон САТТОРОВ, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА