Аниқланишича, 32 ёшли сотувчи О.Т. асли самарқандлик бўлиб, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшайди.

Бугун халқимиз синовли кунларни бошдан ўтказаётган бир вақтда, афсуски, ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида ноқонуний ҳаракатларни давом эттираётган шахслар ҳам учраб турибди. Шундай даврда уларнинг бу каби ҳаракатини ҳеч қандай сабаб билан оқлаб бўлмайди.

Жумладан, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Зангиота тумани ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда хусусий дорихона бошлиғи 22 миллион 500 минг сўмлик савдоси чекланган “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дориларни қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида холислар иштирокида қўлга олинган.

Аниқланишича, 32 ёшли сотувчи О.Т. асли самарқандлик бўлиб, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшайди. У хусусий дорихона раҳбари бўлиши билан бир қаторда, Зангиота тумани тиббиёт коллежининг 3-босқич талабаси ҳамдир.

Дорихона раҳбари О.Т. махсус харидорга 150 қути “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори моддасини, ҳар бир донасини 150 минг сўмдан, жами 22 миллион 500 минг сўм пул эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш тезкор ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дорихона раҳбари “Тропикамид” сотаётганида қўлга тушди