Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.10.2017 10:11 Чоп этиш версияси

Дори-дармон: Сунъий тақчиллик, импорт қилишдаги ортиқча тартиб-таомилларга чек қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида ушбу сарлавҳа остида берилган мақолада давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 31 октябрида қабул қилинган “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ дори воситаларининг нархи сезилари пасайгани, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, халқимизни сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш тизими такомиллаштирилгани таъкидланади.

Аммо олиб борилаётган мониторинг ишлари, келиб тушаётган мурожаатлар дори-дармон таъминоти ва нархи масаласида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар борлигини кўрсатди, дейилади мақолади. Шу нуқтаи назардан жорий йилнинг 17 июлида «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди. Мазкур ҳужжат аввалгисининг мантиқий давоми сифатида жорий этилмоқдаки, бунда ўз ечимини кутаётган кўплаб масалалар қамраб олинган. Хусусан, ҳужжатда аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш, сунъий тақчиллик ва нархларнинг ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Шундай тадбирлардан бири 2017 йил 1 августидан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш истисно тариқасида «Ўзмедэкспорт» республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси томонидан Тиббиёт муассасалари ва аҳолини дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлашни назорат қилиш бўйича республика комиссияси тасдиқлайдиган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тендер савдолари ўтказилмасдан амалга оширилиши бўлди.

Бунинг амалий аҳамияти шундаки, илгари хориждан харид қилинаётган дори воситалари то юртимизга киритилиб, дорихоналарга тарқатилгунига қадар бир неча босқичлардан ўтарди. Натижада ортиқча расмиятчиликлар сабаб, зарур дори белгиланган муддатидан кечикиб етиб келарди. Дори воситаларининг тендер савдоларисиз харид қилиниши айни шу масалага ечим бўлиши кутилмоқда.

Куни кеча «Ўзмедэкспорт» республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси белгиланган вазифалар ижроси доирасида Россия Федерациясининг “Фармстандарт” акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади. Меморандумнинг мақсади дори-дармон таъминоти бўйича томонлар учун ўзаро манфаатли бўлган узоқ ва ишончли ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Ҳужжатга кўра, ушбу меморандумнинг амал қилиш муддати уч йил этиб белгиланди.

Маълумот учун Россия Федерациясининг “Фармстандарт” акциядорлик жамияти дори-дармон тайёрлаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик фармацевтик компания ҳисобланади. У йилига 17 миллиарддан ортиқ ўрамдаги кўплаб турдаги дори-дармон ишлаб чиқариш қувватига эга.

5 140






Все о погоде - Pogoda.uz