ЎзА Ўзбек

06.12.2018 11:50 Чоп этиш версияси

Донорлик акциясида бўлғуси журналистлар фаоллик кўрсатмоқда

Донорлик акциясида бўлғуси журналистлар фаоллик кўрсатмоқда

“Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигидаги донорлик хайрия акцияси давом этмоқда.

photo5208804692002450149.jpg

Аввал хабар берганимиздек, (http://www.uza.uz/oz/society/fayzulla-m-minov-topshirayetgan-onimiz-ayet-uchun-kurashayet-06-12-2018) бугунги беғараз донорлик акцияси Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида ўтказилмоқда. 

Ҳозирга қадар 30 нафардан ортиқ университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар қон топширишди. Улар орасида университет проректори Алишер Матёқубов, декан Равшан Раимжонов, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Шоҳида Юсупова биринчилардан бўлиб бемор болалар дардига дармон бўлиш мақсадида қон топширдилар. 

Қон топширган донорлар партиянинг ташаккурномаси билан тақдирланмоқдалар. Акция давом этмоқда. ​​

photo5208804692002450148.jpg

photo5208804692002450151.jpg

photo5208804692002450152.jpg

ЎзА
2 702