ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: Карантин кунларида телефон, интернет тўлови кечикса алоқа узилмаслиги ҳақидаги хабар тўғрими?

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: Карантин кунларида телефон, интернет тўлови кечикса алоқа узилмаслиги ҳақидаги хабар тўғрими?

Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов жавоб берди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистонда 24 мартдан бошлаб фуқаролар интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда ҳам 2 ой давомида алоқа ўчирилишига йўл қўйилмайди.

Бу мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятда аҳолини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан изоҳланади.

5 046
ЎзА