ЎзА Ўзбек

29.03.2020 Чоп этиш версияси

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: Нархларни асоссиз оширишга уринганларга қандай чоралар кўрилмоқда?

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: Нархларни асоссиз оширишга уринганларга қандай чоралар кўрилмоқда?

Дилшод Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи: 

– Карантин эълон қилинган шу кунларда прокуратура, департамент ва солиқ идоралари ходимлари барча деҳқон бозорлари, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, улгуржи савдо базалари ва товар хомашё биржаларида нархларнинг асоссиз ошишини назорат қилиб бормоқда. 

Ҳозиргача 23 мингдан ортиқ тадбиркордан нархларни оширмасликка оид кафолат хати олинди. 

Саховатпеша тадбиркорларимиз томонидан 19 тонна картошка, 14 тонна пиёз, 11 тонна сабзи, 1 тонна карам, 4,5 тонна гуруч, 19 тонна ун, 1,5 тонна шакар, 1,5 тонна туз, 5 тонна пахта ёғи, 15 минг донадан ортиқ қолипли нон, қарийб 600 минг дона тиббиёт ниқоби, салкам 8000 дона тиббиёт қўлқопи, 3,5 минг донадан кўп антисептик воситалар, 37,5 минг дона совун ва қарийб 14 тонна исириқ аҳолига беғараз тарқатилганининг ўзи ҳам ҳамжиҳатлигимиз намунасидир. 

Бу эзгу, хайрли ишлар барчамизни инсофга чорлайди.

943
ЎзА