ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: Коронавирус қўзғатувчисининг бир неча турдаги сероварлари борлиги ҳақида интернет орқали ўқидик. Шу ростми?

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: Коронавирус қўзғатувчисининг бир неча турдаги сероварлари борлиги ҳақида интернет орқали ўқидик. Шу ростми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Коронавирус касаллигини қўзғатувчи вирусларнинг 40 дан кўпроқ сероварлари борлиги тиббий манбалардан маълум. Вируслар мунтазам ўзгариб туради. Фақат мана шу СОVID-19 штампи билан чақирилган пандемия даврининг ўзида вирус геномлари ўзгарган. Мутахассислар мингдан зиёд вирус геномини ўрганиб чиқди. Аниқланишича, охирги 4 ой ичида коронавирус қўзғатувчиси, яъни СОVID-19 нинг беш хил тури пайдо бўлган. Буларнинг барчаси тўлиқ ўрганилган. Мутахассисларнинг фикрича, мана шу турларнинг юқишига қараб касалликнинг кечиши ҳар хил бўлиши мумкин.

2 568
ЎзА