ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: беғараз ёрдам кўрсатиш солиқ имтиёзлари учун асос бўладими?

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: беғараз ёрдам кўрсатиш солиқ имтиёзлари учун асос бўладими?
САВОЛ: Ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаро корхонамизга моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Маҳалла идорасидан берилган маълумотномани (кам таъминланган оила) ҳам тақдим этди. Ушбу маълумотнома корхонага белгиланган солиқ имтиёзларни қўллаш учун асос бўладими? Умуман моддий ёрдамни жисмоний шахснинг ўзига (шахсий картасига) ўтказамизми ёки албатта махсус фондлар орқали берамизми? 

ЖАВОБ: Ихтиёрий беғараз ёрдам кўрсатиш истагингиз бўлса тўғридан-тўғри мурожаат қилган жисмоний шахсга пул ёки товар (хизматлар) кўринишида ёрдам кўрсатишингиз мумкин. 


Агар корхонангиз ҳокимият томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлганлар рўйхатига киритилган фуқароларга беғараз ёрдам кўрсатса, ушбу ёрдам белгиланган солиқ имтиёзларни қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланади. 


Саволга Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров жавоб берди. 

1 315
ЎзА