Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 15:51 Чоп этиш версияси

Долзарб масалалар муҳокама қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳузуридаги «Сиёсий таълим маркази» ҳамда партиянинг Чилонзор тумани кенгаши ҳамкорлигида ўқув-семинар ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузаcидан келиб чиққан ҳолда партия ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалар муҳокама этилди.

ЎзЛиДеП ва унинг ҳар бир фаоли бутун саъй-ҳаракати, билими ва салоҳияти билан партия фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, кенг миқёсли ислоҳотларнинг ташаббускорига, янгиланишларнинг фаол ижрочисига айланиши лозимлиги таъкидланди.

– Одамлар баландпарвоз гапларга эмас, балки амалий саъй-ҳаракатларга ишонади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Р.Каримов. – Ҳар гал аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш чоғида бунга амин бўлаяпмиз. Танқидий фикрлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда мулоқотларимизни очиқ ва янгича руҳда ўтказишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш, йигит-қизлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қисми бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишга, ижодий тўгараклар, шунингдек, хорижий тилларни ўргатиш ўқув курсларига кенг жалб этиш каби масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
1 306






Все о погоде - Pogoda.uz