Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 16:00 Чоп этиш версияси

Дмитрий Катеринич: музокараларнинг дастлабки раунди бўйича 2,5 миллион долларилик шартнома тузишга тайёрмиз

Дмитрий Катеринич: музокараларнинг дастлабки раунди бўйича 2,5 миллион долларилик шартнома тузишга тайёрмиз Бу борадаги фикр-мулоҳазалар пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон- Беларусь ишбилармонлари ва ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида билдирилди.

Беларусь Республикаси “Белавтомаз“ холдинги бош директори Дмитрий Катериничнинг таъкидлашича, мамлакатларимиз ўртасида фаол ривожланаётган ҳамкорлик ўзаро фойдали келишувларни амалга ошириш учун қулай замин яратмоқда. Бугунги бизнес-форум ана шундай руҳдаги шериклик муносабатларини янада ривожлантириш учун қулай имкониятдир.

– Ўзбекистон-Беларусь бозорлари бир-бирини тўлдириш тамойилларига асосланади, – деди Д.Катеринич. – Қўшма корхоналар фаолияти орқали мамлакатларимиз маҳсулотлари учинчи давлат бозорларига кириб бормоқда. Биз ўзбекистонлик ҳамкорлар билан истиқболли лойиҳаларга эришиш умидидамиз. Ўзбекистон биз учун ишончли шерик, минтақадаги муҳим бозордир. Шу боис форумда қиймати 2,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги дастлабки шартномаларга эришиш умидидамиз. Келгусида бу рақамни ўн баробаргача ошириш учун ҳаракат қиламиз.

Улуғбек Шоназаров, ЎзА