ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида университет услубчиси келишилган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлими услубчиси фуқарога ўзини мазкур университет декани ўринбосари, дея таништириб, унинг ишончига киради. Агар 1300 АҚШ доллари берса, унинг танишини университетда юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи бўлимга ўқишга киритиб қўйиши мумкинлигини айтади. ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида университет услубчиси келишилган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижон давлат университети ўқитувчиси ҳам абитуриентни ушбу олий таълим муассасасининг жисмоний маданият факультетининг сиртқи бўлимига ўқишга киришига ёрдам беришни ваъда қилиб, ундан 4000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Навоий давлат педагогика институтининг маркетинг бўлими бошлиғи ҳам маҳаллий фуқародан унинг танишини мазкур институтнинг мусиқа факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваьда қилиб, 3000 АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида маркетинг бўлими бошлиғи сўралган пулнинг ярмини, яъни 1500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилояти бошқармасининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бош инспектори Сайхунобод туманидаги МЧЖни 1,5 гектар суғориладиган ер майдонини гўёки ўзбошимчалик билан эгаллаб олиши натижасида, давлатга 779 млн. 559 минг сўм миқдорда зарар етказганликда айблаб, мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий судга даъво аризасини киритмаслик ва зарарни ёпиш эвазига ушбу МЧЖ бош ҳисобчисидан 500 АҚШ доллари ва 4 млн. сўм талаб қилади. У мазкур пулни олган вақтида ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бўстон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси фуқародан 3000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. У муқаддам суд тизимида ишлаганлиги боис, ушбу пул эвазига фуқарога нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан кўрилаётган апелляция ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори ўринбосари ўзи фаолият юритаётган бирлашмага ишга қабул қилиш учун фуқародан 1000 АҚШ доллари сўрайди. ДХХ ҳамда Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида бош шифокор ўринбосари келишилган маблағдан 700 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди