ЎзА Ўзбек

15.09.2019 Чоп этиш версияси

ДХХ Ўзбекистон чегара қўшинлари йирик миқдордаги психотроп моддаларни тўхтатиб қолди

ДХХ Ўзбекистон чегара қўшинлари йирик миқдордаги психотроп моддаларни тўхтатиб қолди

Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари хабар беришича, 14 сентябрь куни тунда Тошкент вилояти Тошкент тумани Оқтош қўрғони ҳудудида ноқонуний ўтказилган 600 пластинка (ҳар бир пластинкада 10 та таблеткадан) “Трамадол” психотроп дори воситалари тўхтатиб қолингани маълум бўлди.

 Ушбу психотроп моддалар “Фантом-4” русумидаги “дрон”дан фойдаланилган ҳолда ўтказилган.

Ҳозирда психотроп моддаларнинг тўхтатилиш ҳолати бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7 167
ЎзА