Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 19:38 Чоп этиш версияси

Диний бағрикенглик: кеча, бугун, эртага

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан "Диний бағрикенглик: кеча, бугун, эртага" мавзуида интеллектуал беллашув бўлиб ўтди. Унда иқтидорли талабалар, ёш тадқиқотчилардан таркиб топган жамоалар иштирок этди.

Мамлакатимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини юксалтириш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.

Бош қомусимиз – Конституциямизнинг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши белгилаб қўйилган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ён-атрофимизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини ривожлантириш, юртимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, миллатлараро муносабатлар ривожида янги босқич бошланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 19 майдаги "Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони мазкур устувор вазифаларни амалга ошириш, бу борадаги стратегик мақсадларга эришишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.

Жамоалар чиқишларида ана шу ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Юртимизда аҳил ва иноқ яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 диний конфессия вакилларининг ягона мақсад – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги юксалишида ҳамжиҳат бўлиб меҳнат қилаётгани акс эттирилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 454






Все о погоде - Pogoda.uz