Коронавирус пандемияси дунё мамлакатларининг диний ҳаётига ўзгаришлар киритди. Барча динлар вакиллари COVID-19 туфайли кутилмаган вазиятга тушиб қолдилар. Турли минтақалардаги барча динларнинг зиёрат масканлари узоқ вақт давомида ёпиб қўйилди.

Коронавирус пандемияси дунё мамлакатларининг диний ҳаётига ўзгаришлар киритди. Барча динлар вакиллари COVID-19 туфайли кутилмаган вазиятга тушиб қолдилар. Турли минтақалардаги барча динларнинг зиёрат масканлари узоқ вақт давомида ёпиб қўйилди. Мусулмонлар ва насронийлар ўзларининг муҳим байрамлари бўлмиш Рамазон ва Пасха байрамларини нишонлай олмадилар. Бунинг асосий сабаби – улар коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатлари ҳукуматлари томонидан ўрнатилган қоидалар билан чекланган эди.

Саудия Арабистони ҳукумати эпидемиологик вазият ёмонлашувини олдини олиш мақсадида муқаддас Каъбанинг атрофини девор билан ўради ва зиёратчиларнинг Маккага ташриф буюришини тақиқлади.

Вазиятга оқилона баҳо бериш учун пандемия муаммоси инсонларнинг эркин ҳаракатланиши учун жиддий тўсиқларни пайдо қилганини тўғри тушуниш керак. Инсоният ҳатто кўплаб энг ривожланган давлатларнинг соғлиқни сақлаш тизими ҳам вакцина ва самарали даво усулларининг йўқлиги сабабли саросимага тушиб қолганининг гувоҳи бўлди.

Одамлар ўртасидаги жисмоний алоқани қатъий чеклаш инфекция тарқалишини минималлаштиришнинг ягона самарали усули эканлиги аён бўлди. Буларнинг барчаси миллий ва халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган инсоннинг асосий ҳуқуқларининг чекланишини англатади. Булар диний эҳтиёжлар, жумладан зиёратларга бориш, диний таълим ва бошқа эҳтиёжларни қондиришни ўз ичига олади.

ЖСТ ва БМТ пандемия даврида диний жамоаларга муқаддас Рамазон ойи ва диний маросимларни ўтказиш учун қатор қўлланма ва принципларни тақдим этди.

Дунёдаги барча динлар янги воқеликка мослаша бошладилар. Рим Папаси онлайн режимида якшанба ваъзларини ва месса ибодатини амалга ошира бошлади. Миср, Туркия, Индонезия, Германия масжидларида беш маҳаллик намоз ибодатларини онлайн-трансляция қилиш амалиёти кенг қўлланилди.

Намоз ва диний қоидаларни ўз ичига олган онлайн-иловалар оммалашди. Бундай иловаларни компьютерлар ва телефонларга юклаб олиш сони 2019 йил март ойи билан таққослаганда, 2020 йилда 275% га ўсди. Google қидирув тизимида диний контентда бўлган саволлар 30% га кўпайди.

Дунёнинг деярли барча мамлакатларида жамоа ибодатларини амалга оширишга бўлган чекловлар диний сайтларга бўлган қизиқишнинг кескин ўсишига олиб келди. «QratorLabs» компаниясининг маълумотларига кўра, диний сайтларга бўлган трафик истеъмол қилиш ҳажми 2019 йил март ойи билан таққослаганда, жорий йилда 500%га ошган.

Пандемия Ўзбекистон фуқароларининг диний ҳаётига ҳам таъсир қилди. Мамлакатимиздаги диний ташкилотлар ва қўмита давлат институтларининг карантин чораларини кўриш, жумладан диний тадбирларни ўтказишга бўлган чекловларни қўллаб-қувватладилар.
Хусусан, барча ибодат муассасаларида оммавий ибодатларни амалга ошириш тақиқланди: масжидлар, черковлар, синагоглар ёпилди, мадраса ва якшанба мактабларидаги дарслар бекор қилинди; муқаддас Рамазон ойида диний ибодатларни амалга ошириш (жумладан, карантин даврида дафн маросимлари) тартиби ўзгарди.

Таъкидлаш жоизки, юқорида кўрсатилган ҳар бир масала юзасидан Ўзбекистон Уламолар кенгашининг тегишли фатвоси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тавсиялари нашр этилди. Улар йирик ислом диний ташкилотлар ва турли мамлакатлар уламоларининг фатво ва хулосаларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилди ҳамда Қуръон оятлари ва ҳадислар билан тасдиқланди.

Мамлакатимиз масжидларида Қуръон хатми ва таровеҳ намозларини онлайн-трансляция қилиш амалиёти кенг қўлланила бошлади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бўлимлари вилоятларда мунтазам равишда Қуръонни онлайн-ўқиш жадвалини тақдим этди ва ижтимоий тармоқларда тегишли видеоматерилларни жойлаштиришди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари ўртасида онлайн-маслаҳатлар ўтказилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – 2020 йилда муқаддас Рамазон ойининг кириб келиш ва тугаш санаси, Қурбон ҳайити байрами кунини аниқлаштириш ҳамда закот, фитр садақаси ва фидя миқдорини белгилаш масалаларини муҳокама қилишдир.

Закот, фитр садақаси ва фидя миқдори белгиланганидан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси закот тўловлари ва садақаларни онлайн-иловалар орқали амалга оширишни тавсия қилди.

Маълумки, дин бу каби глобал инқирозларда муҳим роль ўйнади ва пандемия даврида одамларга умид беради.

Айни дамда ҳуқуқ соҳасидаги халқаро экспертлар дин соҳасидаги чекловларга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар эканлар, диндорларнинг асосий ҳуқуқлари борасидаги барча чекловлар ҳуқуқий асосга эга бўлиши, оқилона ва умуман олганда, улар хизмат қилаётган мақсадга мос келиши лозим деб таъкидламоқдалар.

Бу маънода кенг кўламли эпидемиологик вазият давлат институтлари учун жиддий синов бўлди. Бунда ушбу институтлар дин эркинлиги ва фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ўртасида тенгликни таъминлаш масаласи пайдо бўлди.

Соғлиқни сақлаш органларининг тавсияларини назар-писанд қилмаслик масъулиятсизлик бўлар эди. Ҳукуматлар диндорларнинг хавфсиз шароитларда ибодат қилишини таъминлайдиган махсус чораларни кўришлари жуда муҳим эди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати жойларда эпидемиологик хавфсизлик бўйича «яшил» зона пайдо бўлишига қараб, ушбу ҳудудлардаги диний ташкилотлар фаолиятини қайта тиклашга қарор қилди. Айни дамда ушбу объектлар барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритиши лозим: барчанинг тиббий ниқоблар ва қўлқопда бўлиши, дезинфекция «йўлаклари» билан таъминланганлик, ижтимоий масофага риоя қилиш, ибодат муассасасига киришда ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш шулар жумласидандир.

Умуман олганда, уламоларнинг тегишли фатволари ва чеклов тавсияларини киритиш орқали эпидемиологик таҳдидга қарши тўғри жавоб қайтариши жамиятда ижтимоий барқарорликни сақлашга ёрдам берди.

Айни дамда Ўзбекистон диний муассасаларининг давлат институтлари билан ҳамкорликда тўплаган тажрибаси бу каби ҳолатларга самарали жавоб қайтариш имконини беради.

Тимур Аҳмедов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар
институти бўлим бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дин ва пандемия шароити