ДИЛ ИЗҲОРИ: Бахтиёрлик нашидаси коронавирусдан ҳам кучли
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари, халқимиз фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлари бугун ҳар бир юртдошимиз, ҳар бир оила ҳаётида ўз аксини топмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари, халқимиз фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлари бугун ҳар бир юртдошимиз, ҳар бир оила ҳаётида ўз аксини топмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси докторанти Феруза Бобожонова ҳам ана шундай бахтиёр оилалар сафида.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида уй-жойга муҳтож оилалар арзон ва ҳар томонлама қулай уйлар билан имтиёзли таъминланмоқда. Замонавий меъморчилик андозалари асосида қад ростлаган бу уйларда фаровон турмуш учун барча қулайликлар яратилган.
– Сергели туманидаги Чоштепа маҳалласида инновацион технологиялар асосида кўп қаватли уйлар қурилаётганини эшитиб кўнглимдан “шу уйлардан бизга ҳам бўлсайди” деган орзу ўтган эди, – дейди Ф.Бобожонова. – Ниятим холис экан, яхши ишлаган ва уйга эҳтиёжи бўлган докторантларга Президент совғаси сифатида уй берилди. Улар сафида менга ҳам шу уй насиб қилди. Бугун турмуш ўртоғим ва 2 фарзандим билан бахтиёр яшаяпмиз. Бу биз учун катта туҳфа бўлди.
Шу кунларда карантин сабаб турмуш ўртоғим билан уйда ўтириб, онлайн ишлаяпмиз. Кун давомида вақти-вақти билан компьютеримдан узоқлашиб фарзандларимга китоб ўқиб бераман. Катта фарзандим боғча ёшида бўлгани учун телеграмдан боғча тарбияланувчилари учун ташкил этилган онлайн машғулотларни кузатиб, бирга бажарамиз. Телевизордан ахборот, янгиликлар ва илмий кўрсатувларни кузатиб боряпман. Президентимизнинг, ҳукуматимизнинг халқ саломатлиги, юрт омонлиги йўлида юритаётган оқилона сиёсати, беҳаловат югуриб-елишлари, қўллаётган амалий чора-тадбирларидан кўриниб турибдики, Худо хоҳласа, тез орада бошимизга тушган бу офатдан халос бўламиз.