ЎзА Ўзбек

20.08.2018 13:03 Чоп этиш версияси

“Диққат, пиёда!” тадбирида 323 та маъмурий баённома расмийлаштирилди

“Диққат, пиёда!” тадбирида 323 та маъмурий баённома расмийлаштирилди
Қоидабузар пиёдалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси талаблари бўйича жаримага тортилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг серқатнов йўллар ва чорраҳаларда белгиланган жойлардан юришини назорат қилиш мақсадида бир кунлик “Диққат, пиёда!” профилактик тадбири ўтказилди.

19cb0fc7-57c8-450e-8bfd-127e74ce38a8.jpg

Тадбир давомида вилоят ҳудудида транспорт воситаси серқатнов йўлларга яқин бозор, корхона ва ташкилотлар қаршисида жойлашган пиёдалар ўтиш жойларига йўл-патруль хизмати инспекторлари бириктирилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда аҳолига пиёданинг йўлларда ҳаракатланиш тартиби тушунтириб ўтилди.

Қоидабузарлик содир этган пиёдалар аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси талаблари бўйича пиёдаларга 323 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жазо чорасини кўриш мақсадида пиёдаларнинг яшаш ҳудудидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига жўнатилди.

ЎзА
5 225