ЎзА Ўзбек

27.03.2020 Чоп этиш версияси

Дезинфекция ишлари узлуксиз олиб борилмоқда

Дезинфекция ишлари узлуксиз олиб борилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси дезинфекция ишларини тизимли равишда олиб боришда Санитария-эпидемиялогик осойишталик марказига яқиндан амалий ёрдам бермоқда. Хусусан, жамоат жойларини дезинфекциялашда бошқармага қарашли “Isuzu” махсус ёнғин ўчириш автомобилларидан фойдаланилмоқда.

-Санитария-эпидемиялогик осойишталик маркази ходимлари билан биргаликда Нукус шаҳрининг Шимолий ва Жанубий автовокзаллари, улгуржи савдо маркази, “Mega Nukus” ва “Korzinka” супермаркетлари, деҳқон бозори ҳамда ҳудудга кирган юк автомашиналари белгиланган тартибда ҳар куни дезинфекция қилинмоқда, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси катта лейтенанти Ойбек Абдураҳмонов.

photo_2020-03-27_19-06-44.jpg

photo_2020-03-27_19-06-53.jpg

photo_2020-03-27_19-07-08.jpg

1 986
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА