Ижтимоий тармоқларда республикамизда мобиль алоқа воситаларини халқаро ўзига хос идентификация кодлари асосида рўйхатга олиш (IMEI-кодлари) амалиёти кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу масала ҳақида ўзимнинг айрим мулоҳазаларимни билдиришга қарор қилдим.

Хуллас, IMEI-кодлари асосида рўйхатга олиш тизимини жорий этишдан қуйидаги асосий мақсадлар кўзда тутилган:

– мобиль алоқа қурилмаларидаги ўзига хос идентификация кодларининг тўғрилигини текшириш орқали уларнинг мулкдорлари (эгалари) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таъминланади;

– мобиль алоқа қурилмасидан унинг эгасини огоҳлантирмасдан, ноқонуний фойдаланишнинг олди олинади;

– бозорларимизда халқаро стандартларга мос келмайдиган сифатсиз мобиль телефонлар сотилишига чек қўйилади.

Бу масала бўйича 2018 йил 22 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 847- қарори ҳам қабул қилинган. Айнан ана шу қарордан сўнг аҳоли ўртасида кўплаб саволлар туғила бошлади.

Натижада Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси мутасадди ташкилотлар, жумладан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат қилди. Шу масала юзасидан қўмитада эшитувлар ташкил этилди. Унда мутахассислар томонидан айрим масалаларга ойдинлик киритилди. Мисол учун, сўнгги пайтларда ички бозорларимиз контрафакт ҳамда сифатсиз, инсон соғлиғига жиддий зиён етказувчи мобиль алоқа қурилмалари билан тўлиб бораётганлиги очиқ айтилди. Бундан давлат бюджети ҳам жиддий зарар кўраётгани ва бу ҳолат телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга ҳам халақит бераётгани таъкидланди.

Ана шу эшитувларда мутахассислар билдирган фикрлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканини аниқлаш мақсадида Парламент қўмитаси томонидан мониторинг олиб борилди.

Маълум бўлишича, 2018 йилда республикамизга мобиль телефонлар импорти 13,5 мингта ва умумий қиймати 1,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида мазкур рақамлар мос равишда қарийб 80 мингтага ва 5,5 млн. долларга кўпайган. 2019 йил ноябрь-декабрь ойларида эса Ўзбекистонга расман олиб кирилган мобиль телефонларнинг сони нақ 460,8 мингтага ва умумий қиймати 17,4 млн. долларга етган. 2020 йилнинг дастлабки бир ярим ойи давомида республикамизга жами 8,5 млн. долларлик 110,4 мингта ана шундай қурилмалар олиб келинган.

Рақамлардан кўринадики, 2018 йилга нисбатан 2019 йил якунига кўра юртимизга мобиль қурилмалар импорти кескин равишда кўпайган. Лекин аслида, 2018 йилда ҳам Ўзбекистонга камида 400-500 мингта ана шундай алоқа воситалари келтирилмаганига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Фақат бу борада аниқ ҳисоб-китоб юритилмаган, келтирилган қўл телефонлари рўйхатга олинмасдан, бозорларимизда ноқонуний сотилаверган. Бундай савдодан тушган маблағ ҳам давлат бюджетини четлаб ўтаверган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрда қабул қилинган 778- қарори асосида мамлакатимиз ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби ва шартлари белгиланиб, тегишли низом тасдиқланди. Мазкур низомга асосан, мобиль қурилмаларни 2019 йил 1 ноябргача бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олиш тартиби белгиланди.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар натижасида мобиль қурилмалар импорти ҳамда бу борадаги бюджет тушумлари сезиларли даражада кўпайган. Жумладан, 2019 йил ноябрь-декабрь ойларида 27,2 млрд. сўм, 2020 йилнинг дастлабки бир ярим ойида эса 22,2 млрд. сўм божхона тўловлари ундирилган.Қиёслаш учун: 2018 йил давомида мазкур кўрсаткич 5,1 млрд. сўмни, 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида эса 10,3 млрд. сўмни ташкил қилган.

Бир сўз билан айтганда, бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг ижобий натижалари яққол кўзга ташланиб турибди. Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан IMEI-кодларини рўйхатга олишда нега 44600 (битта IMEI-коди учун базавий ҳисоблаш миқдори 20 фоиз) сўм пул тўланиши, бу маблағлар нималарга ишлатилаётгани масаласида Олий Мажлисга кўплаб мурожаатлар тушмоқда.

Ушбу маблағлар биринчи навбатда IMEI-кодларини рўйхатга олиш бўйича яратилган тизим учун харид қилинган техника ва технологияларни сотиб олиш учун йўналтирилган харажатларни қоплаш, мамлакатимизда, айниқса, қишлоқлар ва чекка аҳоли пунктлари, туристик ва рекреацион ҳудудларда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларини амалга ошириш учун сарфланиши белгиланган. Жамғарма маблағлари ҳудудларда аҳоли ва ёшларнинг компьютер саводхонлигини ошириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув марказларини барпо этишда ҳам асқатиши мумкин.

Ҳукумат қарорларига мувофиқ, давлат органларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган лойиҳаларни мақсадли молиялаштириш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши мумкин.

Албатта, бундай эзгу мақсадлар учун йўналтирилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши Парламент томонидан қатъий назоратга олиниб, бу борадаги маълумотларнинг шаффофлиги таъминланади.

Ш.Шарафутдинов,
Олий мажлис Қонунчилик
палатаси депутати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатнинг IMEI-кодлари ҳақидаги мулоҳазаси