Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.03.2017 18:18 Чоп этиш версияси

Депутатлар фаоллиги – давр талаби

Пискент туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий ҳамда Тошкент вилояти кенгашлари томонидан доимий электорат манфаатларига алоқадор ижтимоий-иқтисодий вазифаларнинг ҳал этилишига таъсир кўрсатишда сиёсий партиялар, уларнинг депутатлик бирлашмалари ҳуқуқ ва ваколатларини янада ошириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Маҳаллий Кенгашлардаги партия аъзолари, партиянинг марказий, вилоят ва туман кенгашлари вакиллари иштирок этган семинарда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, аҳолининг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бунда сиёсий партиялар, уларнинг қуйи бўғинлари ва депутатлик гуруҳларининг ўрни катта. Бинобарин, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаоллигини мунтазам ошириб боришни даврнинг ўзи талаб этмоқда.

Мутахассислар ўз маърузаларида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида “Мамлакатимизда сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш” бўйича белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партия маҳаллий кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари аъзоларининг фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш, электорат манфаатларига дахлдор масалалар бўйича таклифлар киритиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш, уларнинг мониторингини олиб бориш ишларини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратди. Ижтимоий-иқтисодий дастурлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ҳамда депутатлик назоратини амалга оширишнинг самарали механизмларидан фойдаланиш масалалари ҳақида сўз борди.

– Аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш, уларга ечим топишда депутатлик сўрови институтидан кенг фойдаланилмоқда, – дейди партия вилоят кенгаши раиси М.Дархонов. – Жорий йилнинг ўтган даврида халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари томонидан 84 депутатлик сўрови тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборилди. Шундан 37 таси қонун ва қарорлар ижроси, 47 таси фуқаролар мурожаатлари юзасидандир. Шу билан бирга, партиянинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракат дастурининг 2017 йилги устувор вазифалари ижроси, ҳудудларда ечимини кутаётган муаммолар, уларни ўз вақтида бартараф этиш механизмлари таҳлил қилиниб, кенгашлар доимий комиссиялари йиғилишларида муҳокама этилмоқда.

Семинарда депутатлар фаолиятини янада фаоллаштириш, ижтимоий аҳамиятга молик муаммо ва масалаларни ўрганиш, вазиятни олдиндан прогнозлаш, самарали таҳлил қилишда халқ вакиллари олдида турган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Икром Аввалбоев, ЎзА
2 116






Все о погоде - Pogoda.uz