ЎзА Ўзбек

13.06.2020 Чоп этиш версияси

Депутатлар қабристонларни обод этишга киришди

Депутатлар қабристонларни обод этишга киришди

Қабристон барчамиз учун ибрат ва намуна масканидир. Уни обод тутиш эса ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Бугунги кунда қувасойлик депутатлар ҳам бу масканни озода тутиш йўлида ибратга лойиқ ишларни олиб бормоқдалар.

Хусусан, куни-кеча Қувасой шаҳар ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

photo_2020-06-12_23-30-03.jpg

Йиғилишни OʼzLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши раиси Б.Усмонов олиб борди. Унда Қувасой шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари А.Абдуллаевнинг шаҳарда мавжуд бўлган қабристонларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда шаҳар Кенгаши депутатлари А.Қосимов, О.Худойбердиев, А.Акбаровлар сўз юритиб, шаҳардаги қабристонларни ободонлаштириш ишлари қониқарсиз аҳволда эканлиги таъкидлаб, ҳашарлар ўтказиб, манзарали дарахтларга шакл бериш, қабрларни тартибга келтириш ишларини ўтказиш таклифини бердилар.

photo_2020-06-12_23-30-11.jpg

Бу маскан улуғ даргоҳдир. Бугун «Оқ мозор ота 2» қабристонида ташкил этилган ҳашаримизда фуқаролар фаол иштирок этдилар, – дейди Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги OʼzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Усмонов. 

– Ҳашар ҳар биримизни янада яқинлаштиради. Унда меҳр-оқибат тушунчалари янада бўй чўзади. Тез кунларда шаҳардаги барча қабристонларда озодалик ишлари амалга оширилади.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,
OʼzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби

3 534
ЎзA