ЎзА Ўзбек

01.06.2020 Чоп этиш версияси

Депутат ёшлар ўртасида онлайн танлов ўтказди

Депутат ёшлар ўртасида онлайн танлов ўтказди

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга доир комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган Бешта муҳим ташаббусини амалиётга жорий этиш юзасидан Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Баҳодиржон Ҳомидов ўз сайлов ҳудудидаги "Ёрмазор" ва "Шодлик" маҳаллалари ёшлари ўртасида «Биз уйдамиз!» шиори остида онлайн танлови ўтказди.

photo_2020-06-01_19-08-13.jpg

Унда ёшлар шеър ва расмларида Ватанни, истиқлолни тараннум этдилар. Шунингдек, китобхонлик ва спорт билан шуғулланиш, аёлларнинг самарали фаолият юритаётганликлари ҳам ижодий ишларда ўрин олди.

– Депутат ташаббуси билан фарзандларимизни баркамол бўлиб улғайишлари йўлида карантин вақтида ҳам турли танлов ва викториналар ўтказилмоқда. 

photo_2020-06-01_19-08-07.jpg

Фарзандларимиз бу ишларда ўз жонбозликларини кўрсатиб, бор иқтидорларини намоён этишга ҳаракат қилдилар, – дейди ҳудуддаги 30-мактаб директори С.Маҳмудова.

Ғолиб ва совриндорларга депутат томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар карантин қоидаларига мувофиқ хонадонларга ташриф буюрилиб, топширилди.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,
ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби

2 738
ЎзA