ЎзА Ўзбек

22.04.2020 Чоп этиш версияси

Депутат ва сектор раҳбари муҳтож оилалар холидан хабар олди

Депутат ва сектор раҳбари муҳтож оилалар холидан хабар олди
Коронавирус пандемияси сабабли барчамиз синовли кунларни бошдан кечиряпмиз. Мана шундай синовли кунларда уйда қолаётган фуқаролар учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш юмушлари бир дақиқа ҳам тўхтагани йўқ.


Хусусан “Меҳрибон қўллар” акцияси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олинмоқда. Бугун эрта тонгдан депутат Ботир Эшбоев ва 3-сектор раҳбари Шавкат Мусурмонов биргаликда “Меҳрли қўллар“ акцияси доирасида “Саксонкапа“, “Қоқайди“, “Бахштепа“, “Какан“ каби 12 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 105 та ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар холидан хабар олишди.

Ҳар бир хонадон вакилларига 10 донадан тиббий ниқоб, 12 турдаги озиқ овқат маҳсулотлари тақдим этишди.

— Шундай оғир кунларда бизни йўқлаб келганлардан миннатдормиз, — дейди “Саксонкапа“ маҳалла фуқаролар йиғинига яшовчи Юлдуз Бойматова. – Эътибор кишини рухлатирибгина қолмай, унга далда ҳам бўлади.

Бундай беғараз ва кўпчиликка ўрнак бўладиган тадбирлар ҳар куни ўтказилмоқда. Ватандошларимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини учун ўз ихтиёри билан хомийлик ишларини амалга ошираётган юртдошларимиз сони ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас.

Тадбиркорлар ва ишбилармонларимиз Президентимизнинг эзгу даъватига эргашиб, хайр-саховат бобида янада фаолроқ бўлишса айни муддао бўлади. Зеро, доно халқимиз оғир кунларда узатилган ёрдам қўлини қадрига етади ва буни ҳеч қачон унутмайди.

Нигина ШОЕВА,
журналист.

1 673