Ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир.

Ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир. “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати халқимиз қадриятларига ҳамоҳанг ташаббус бўлди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Андижон шаҳар Кенгашига сайланган депутат Муҳтор Халилов карантин жорий қилинган кундан бошлаб 100 млн. сўмга яқин хайрия ёрдамларини кўрсатди. Жумладан, Рамазон ташрифи муносабати билан Андижон шаҳридаги “Пистамазор”, “Ўрикзор” ва “Иттифоқ” МФЙдаги кам таъминланган хонадонларга депутат томонидан 15 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Карантин сабабли вақтинча ишсиз ва даромадсиз қолган оилаларни аниқлаб, рўйхатини тузиб чиқди. Шундан сўнг уларнинг 30 нафарини эҳтиёжларига қараб доимий ва мавсумий ишга йўналтирди.

photo_2020-04-30_14-32-01.jpg

- Депутатимиз ва уларнинг бир неча нафар ёрдамчилари айни кунларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда уйма-уй юриб, хонадон соҳиблари билан учрашиб, карантин даврида муҳим бўлган барча талабларга амал қилиш, томорқалардан самарали фойдаланишга оид тегишли тавсияларни бериб, бепул кўчатларни ҳадя этмоқдалар, — дейди "Иқбол" МФЙ раиси Нафиса Жўрабоева

Меҳнатсевар халқимиз уйда ўтириб ҳам даромад топишни яхши биладилар. Карантин даврида мана шундай қобилиятларини намоён этаётган халқимиз билан фахрлансак арзиди. Депутат Муҳтор Халилов ўзи сайланган шаҳар ҳудудидаги 100 нафар оилага 10 000дан зиёд бепул кўчатлар тарқатилишида ҳам ташаббус кўрсатди.

- Эҳтиёжманд оилаларнинг ўз томорқасида етиштирилган маҳсулотлари оила бюджетига мадад бўлсин. Сайловчиларим саломатлиги учун ҳам кафолатли бўлган озиқ-овқатни истеъмол қилсин. Мақсадим битта, Президентимиз бошлаган хайрли ишларга ҳисса қўшишдир, - дейди депутат.

photo_2020-04-30_14-32-04.jpg

Давлатимиз раҳбари қайси соҳага эътибор бермасин, энг аввало бу оддий одамлар учун қай даражада аҳамият касб этишини ўйлайдилар. Пандемия сабаб бутун дунёдаги муқаррар иқтисодий инқироздан имкон қадар талафотларсиз чиқишга эътибор қаратганларида ҳам, аграр соҳани ривожлантириш бўйича ташаббусни илгари сурганларида ҳам нечоғли ҳақ бўлганларини даврнинг ўзи исботлаб бормоқда.

Бундан кўринадики, давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуси, айниқса рамазон ойи ташрифида бирдамлик, жипслик, аҳллик ва шукроналик билан иш кўриш, айниқса, ён-атрофимиздаги ёрдамга муҳтож инсонларга кўмаклашиш каби миллий фазилатларимиз равнақ топишига хизмат қилмоқда.

Камола АБДУВАЛИЕВА,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик

партияси Андижон вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат томонидан кам таъминланган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди