ЎзА Ўзбек

26.09.2018 12:41 Чоп этиш версияси

Депутат саъй-ҳаракати билан ички йўллар асфальт қилинди

Депутат саъй-ҳаракати билан ички йўллар асфальт қилинди

Бектемир туманидаги “Бектемир” МФЙда Ўзбекистон “Адолат” СДП туман депутатлик гуруҳи ва ҳамкор ташкилотлар саъй-ҳаракати билан кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, ички йўлларга шағал ётқизиш, асфальтлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

2018 йил 12 май ва 12 август кунлари расмий сайтимизда “Партия лойиҳаси: Вазирлик билан ҳамкорлик”, “Халқ дарди билан яшаш – ҳар бир депутат бурчидир” ва “Халқ билан юзма-юз мулоқот” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бектемир тумани кенгаши ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда партиянинг “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлиги гарови” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳолати ва халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш бўйича сайёр қабуллар ёритилган эди.

11.JPG

Яқинда “Бектемир” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Олмос”, “Билол Нозим” ва “Ихлос” кўчаларида асфальтлаштириш ишлари бошланганини эшитиб, яна Бектемир томон йўл олдик.

0010.JPG

Бу гал “Олмос” кўчасидан “Билол Нозим” томон мазкур йўлга бурилишимиз билан бутунлай бошқача манзарага гувоҳ бўлдик. Ички кўчаларга асфальт ётқизиш, кўча четларида ободонлаштириш ишлари бошланган.

– Мазкур кўчалардаги ички йўлларни капитал таъмирлаш учун Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонаси бош пудратчи этиб белгиланди, – дейди “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонаси бригадири Абдуғаффор Абдуллаев. – Ҳозирда бу ерда махсус техника ёрдамида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар “Ихлос” кўчаси тўлиқ асфальт қилиниб, “Олмос” кўчасида асфальтбетон қолдиқларини кесиш ҳамда йўл асосини қуриш ишлари бажарилиб, асфальт ётқизилди. Шу билан бирга атрофни ободонлаштириш ҳам режалаштирилган.

006.JPG

– Аҳолининг ҳар бир мурожаат ва таклифини эътиборга олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш биз, депутатларнинг асосий вазифамиздир, – дейди халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгаши депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП тумани кенгаши раиси Суюн Ашуров. – Эътиборлиси, мурожаатларда фақат шахсий муаммолар эмас, балки маҳаллаларда ечимини кутаётган муаммолар, қурилиш ишлари, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Ҳар бир мурожаатни батафсил ўрганиб, уларни имкон қадар ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Чунки, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини бир лаҳза бўлса-да, унутишга ҳаққимиз йўқ.

007.JPG

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгаши депутати С.Ашуров нафақат аҳоли мурожаатлари, балки Тошкент шаҳридаги йўл-патруль хизмати инспекторлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ҳам ўрганишга киришди.

008.JPG

Ўзбекистон “Адолат” СДП халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгаши депутатлик гуруҳлари аъзоларининг туман аҳолиси билан мулоқотлари, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш билан боғлиқ амалий фаолияти қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши Матбуот хизмати, ЎзА​​
2 975