Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 14:02 Чоп этиш версияси

Демократик жамият асоси

Жиззах вилоятининг Фориш туманида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий пойдевори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партиядан сайланган депутатлар, фахрийлар, партия “Ёшлар қаноти” етакчилари, ҳуқуқшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси юртимизда истиқомат қилаётган миллати, дини, тилидан қатъи назар, барча фуқаролар ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилишни таъминлаш кафолатини берувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат экани таъкидланди.

– Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида Бош қомусимиз мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш партия туман кенгаши маънавий-маърифий ишларининг асосий йўналишидир, – дейди партия туман кенгаши раиси Н.Ирисова. – Бугунги тадбирда ҳам турли соҳада меҳнат қилаётган ёшлар иштирок этди. Маърузаларда Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, шу билан бирга, ўзига хос жиҳатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбирда партиянинг фаол аъзоларига эсдалик совғалари ҳамда партия сафига қўшилган фуқароларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
1 686






Все о погоде - Pogoda.uz