Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.08.2017 16:07 Чоп этиш версияси

Даврон Назармуҳамедов: тинчликка раҳна солишга қаратилган ҳаракатлар бартараф этилмоқда

ЎзА мухбири Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мутаҳкамлаш юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов билан суҳбатлашди.

– «Тозалаш-антитеррор» тадбирларида қандай натижаларга эришилмоқда?

– Мазкур тадбирга 15 мингдан зиёд ички ишлар органлари ходимлари ҳамда 27 мингдан ортиқ жамоатчилик вакиллари жалб этилган. Улар иштирокида маҳаллаларда жойлашган объектларнинг барчаси хавфсизлик нуқтаи назари билан ўрганиб чиқилди.

Жумладан, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, корхона ва ташкилот, меҳмонхона, муассаса, кафе-бар ва ресторанлар, савдо ва хизмат кўрстувчи объектлар, қурилиши тугалланмаган жойлар, гаражлар ва ҳоказолар ўрганиб чиқилди. Шу аснода қарийб 10 минг ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Айбдорларнинг тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Шубҳа уйғотганлиги ёки ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун 16 мингга яқин шахс ички ишлар органларига олиб келинди. Улар билан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.

Тадбир давомида жами 660 нафар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахс аниқланиб, профилактик ҳисобга олинди. 454 нафар жиноят содир этиб қидирувда юрган шахслар ушланди. Текширувлар давомида 10 қурол, 4 ўқ-дори, 5 диний экстремистик оқимларга мансуб адабиёт ва варақа олинди. Жиноятчи шахслардан 126 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда олинди. Блок постлар ва чегара масканларида барча автоулов ҳамда поездлар текширувдан ўтказилаётир. Аниқланган қонунга зид ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Паспорт-виза қоидаларини бузган 3 мингга яқин шахс жавобгарликка тортилди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузган 13 нафар хориж фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мамлакатдан чиқариб юборилди.


Суҳбатнинг тўлиқ матни билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзА
2 661






Все о погоде - Pogoda.uz