Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.12.2017 20:15 Чоп этиш версияси

Даволаш муассасаларига замонавий реанимобиллар топширилди

Даволаш муассасаларига замонавий реанимобиллар топширилди Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига "HYUNDAI” русумли 10 замонавий реанимобиль топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари О.Ҳамроев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, даволаш муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

9 (1).jpg

– Соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган дастур асосида 2013 йилдан буён “Саломатлик-3” лойиҳаси бўйича умумий қиймати 20 миллиард сўмлик замонавий тиббиёт ускуналари ва техникалар олинди, – дейди Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи Т.Рўзметова. – Хусусан, тиббиёт муассасалари Японияда ишлаб чиқарилган 6 дона “NISSAN” русумли махсус тез ёрдам автотранспорти, 27 замонавий рентген диагностика, 41 дигитайзер, 31 ультра товуш текшируви ускуналари, 68 хил стоматология анжоми билан таъминланди.

3 (1).jpg

“Саломатлик-3” лойиҳаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги даволаш муассасалари томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш, юрак-қон томир, қандли диабет, нафас йўллари касалликларини самарали даволаш, шифохоналарнинг ихтисослаштирилган стационар ва консультатив-амбулатор ёрдам кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириш, аҳоли тиббий маданиятини юксалтириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

6 (1).jpg

Замонавий ускуналар билан жиҳозланган махсус тиббиёт автомашиналари Беруний, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Нукус, Хўжайли, Шуманай, Элликқалъа, Тахиатош туманлари ҳамда Нукус шаҳри тиббиёт бирлашмаларига берилди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
6 894